Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Кучли магнит бўрони Ерда қутб ёғдуларини келтириб чиқарди — фотосуратлар
Уни дунёнинг турли чеккаларида кузатиш мумкин.
Сан-Францискодаги Шимолий кўрфаз узра қутб ёғдуси, Калифорния штат, 2024 йил 11 май
Tayfun Coskun / Anadolu / Getty Images
10 май куни кечқурун Ерда кучли геомагнит бўрони бошланди. Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) Об-ҳаво прогнозлари космик маркази олимлари ушбу ҳодиса интенсивлиги энг юқори даражага (G5) чиқишини тахмин қилишган. Ерда магнит бўрони бундай кучли даражада бўлиши сўнгги бор 2003 йил октябрида кузатилган. Олимлар Ернинг қуйи орбитасида ва Ер юзасида аппаратура фаолиятида узилишлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирган. Айниқса, алоқа, электр тармоқлари ва навигация — хусусан, GPS-приборлар, энергия тизими объектлари, космик кемалар ва сунъий йўлдош навигациялари таъсирга учраши эҳтимоли юқори. Магнит бўронининг яна бир оқибати шимолий ва жанубий яримшарда кучли ёғдулар ҳосил бўлишидир. Уни дам олиш кунлари дунёнинг турли чеккаларида кузатиш мумкин бўлмоқда.
Австралия
Мелбурн
Ramon Buxo Martinez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Пембрукшир, Уэлс
Joann Randles / Cover Images / Vida PressУитли бэй, Англия
Ian Forsyth / Getty ImagesЛиверпул осмони 11 майга ўтар кечаси
Фото: PA MEDIA