Жаҳон | 08:53 / 13.05.2024
5295
3 дақиқада ўқилади

Дэвид Кэмерон: Россиянинг Харкив яқинидаги ҳаракатлари «ўта хавфли»

«Биз украиналикларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак», деди Британия ташқи ишлар вазири Кэмерон Россия қуролли кучларининг Харкив яқинида олдинга силжишини изоҳлар экан.

Фото: Thomas Peter/PA Wire/empics/picture alliance

Россия қўшинларининг Харкив яқинида олдинга силжиши Россия Украинага қарши уруши ривожидаги «ўта хавфли» лаҳзадир. Бундай фикрни Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон 12 май, якшанба куни Sky News телеканалига берган интервюсида билдирди.

«Бу фақат РФнинг мустақил, суверен давлатга асоссиз, ноқонуний ҳужуми эканлигини таъкидлайди», деди Британия дипломатияси раҳбари бошловчининг тегишли кириш сўзини изоҳлар экан.

«Биз украиналикларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак», деб давом этди Кэмерон. Шу билан бирга, у Лондон учун Украинага ҳар йили 3 миллиард фунт стерлинг (тахминан 3,47 миллиард евро) ажратишни назарда тутувчи ёрдам пакетини келишиб олиш қанчалик муҳимлигини таъкидлади. Британия ташқи ишлар вазири бошқа давлатларни ҳам бундан ўрнак олишга чақирди. 

У шунингдек, Британия «америкаликларни ёрдам пакети билан олдинга силжишга ундаш» учун жуда кўп ишларни амалга оширганини эслатди. «Бунчалик узоққа чўзилгани ачинарли, аммо бу ўзгаришлар беради», деди Дэвид Кэмерон. 

Британиянинг Украинага ёрдами 

3 май куни Reuters агентлиги Дэвид Кэмероннинг Британия Киевга ҳар йили уч миллиард фунт стерлинг ҳарбий ёрдам кўрсатиши ҳақидаги баёноти акс этган видеони чоп этди. 

Шу билан бирга, Кэмерон украиналикларнинг ўзлари уларга берилган қуроллардан қандай фойдаланишни ҳал қилиш ҳуқуқига эга эканлигини, агар улар Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун фойдаланилса, Лондон бунга қарши чиқмаслигини аниқ таъкидлади.

Россиянинг Харкив яқинида олға силжиши 

Россия Мудофаа вазирлиги 12 май куни Россия Қуролли кучлари Харкив вилоятидаги яна тўртта аҳоли пункти, хусусан: Гатишче, Красное, Мороховец ва Олейниковони қўлга киритганини маълум қилди. Ҳарбий вазирлик маълумотларига кўра, Россия армияси Украинанинг Волчанск, Дегтярний ва Лопан яқинидаги позицияларига зарбалар берган.

Мавзуга оид