Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия бош вазирига суиқасд қилган шахснинг мақсадлари маълум бўлди
71 ёшли Юрай Цинтула ҳеч қандай радикал гуруҳга аъзо эмаслиги, бироқ, ҳукумат фаолиятидан норози бўлгани таъкидланмоқда.
15 май куни Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд қилган Юрай Цинтула ҳеч қандай радикал гуруҳга аъзо бўлмаган, аммо ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Матуш Шутай-Эшток маълум қилди.
Шутай-Эшток сўзларига кўра, Цинтула «сиёсий воқеаларда фаол иштирок этган».
Суиқасднинг сабаби Фицо ҳукумати фаолиятига нисбатан норозилик, жумладан, Украинага ҳарбий ёрдам миқдорини қисқартириш, ҳукуматнинг RTVS медиа компанияси фаолиятига аралашуви, махсус прокурор офисининг тугатилиши ёки мамлакат судялар кенгаши раҳбарининг лавозимидан озод этилиши экани айтилмоқда.
16 май ҳолатига кўра, Роберт Фицонинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Словакия мудофаа вазири Роберт Калиниак журналистларга «Биз ҳозирча ғалаба қозоняпмиз, деб айта олмаймиз, чунки тўртта ўқдан етказилган жароҳатлар кўлами жуда катта», деди.
71 ёшли Цинтула қотилликка уринишда айбланган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Унинг ўзи ҳужумни бир неча кундан бери режалаштирганини тан олган, бироқ Фицони ўлдирмоқчи бўлмаганини даъво қилмоқда.
Мавзуга оид
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
18:13 / 04.04.2025
Словакияда 350 тагача айиқни отишга рухсат берилди
09:21 / 29.03.2025
Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди
11:32 / 22.03.2025