Ўзбекистон | 10:23 / 17.05.2024
3914
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов кеча Лондонда Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III га ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: Дунё

«Дунё» хабарига кўра, расмий маросимдан кейинги суҳбатда қирол Чарлз III Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирди

Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кўплаб йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 

Суҳбат якунида Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади. 

Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов 2023 йилнинг 14 ноябр куни Лондонга келган эди. Бунгача у мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид