Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди
Ўзбекистон Қирғизистон бензинининг асосий харидори бўлиб турибди.
2024 йил январ-март ойларида Қирғизистон бошқа мамлакатларга 2 миллион 941,2 минг литр автомобил бензини етказиб берди. Бундай маълумотлар Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
Қирғизистондан экспорт қилинган бензин қиймати 1,3 миллион долларни ташкил этгани қайд этилган.
Шундан Ўзбекистонга 1,1 миллион долларга 2 миллион 557,2 минг литр, Афғонистонга 212,2 минг долларга 384 минг литр бензин етказилган.
Қирғизистон 2023 йил январ-март ойларига нисбатан ёқилғи-мойлаш материаллари экспортини 764 минг литрга ёки 35 фоизга оширган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
20:42 / 20.05.2025