Жамият | 21:46 / 18.05.2024
12425
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди

Тошкент туманида 5 ёшли бола назоратдан четда қолгани сабаб сув крани учун ўрнатилган ўрага тушиб қолди. ФВБ ходимлари уни соғ ҳолда чиқариб, яқинларига топширди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «М.Фозилов» маҳалласидаги уйлардан бирида истиқомат қилувчи бола ФВВ ходимлари кўмагида нохуш вазиятдан халос этилди.

Қайд қилинишича, 5 ёшли бола эҳтиётсизлик оқибатида сув крани учун қазилган ўрага тушиб кетган ва тиззаси букилган ҳолда тиқилиб қолган.

Уй эгалари уни ўрадан чиқариб олишга ҳаракат қилишган, аммо барча ишлар самарасиз бўлган. Шундан сўнг, ФВВ ходимларига мурожаат қилишган.

Таъкидланишича, ФВВ ходимлари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида болани ўрадан чиқариб олишган. Унинг аҳволи яхши экани туфайли тиббий ёрдам зарурати бўлмаган.

Мавзуга оид