Жамият | 20:39 / 20.05.2024
17863
1 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонида юкни ғайриоддий усулда ташиган ҳайдовчи жазоланди 

Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юкни ён томонга боғлаб ҳаракатланган ва юк ташиш қоидаларини бузган.  

Фото: Видеодан кадр

«Қамчиқ» довонида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида юкни ғайриоддий усулда ташиётган ҳайдовчи аниқланди. 

Қайд қилинишича, Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юкни ён томонга боғлаб ҳаракатланган ва юк ташиш қоидаларини бузган. 

Таъкидланишича, ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи билан профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилган ва унга ўрнатилган тартибда чора кўрилган. Хабарда қандай чора кўрилганига аниқлик киритилмаган. 

Мавзуга оид