Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади
Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон савдо ва саноат вазирлигида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплигига эътибор қаратиб, маҳсулотларнинг ўзаро ҳаракатини фаоллаштириш учун божхона, тариф ва нотариф талабларини енгиллаштириш муҳимлигини қайд этди.
Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги департамент бошлиғи Сатя Сринавас мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг кўламли шароитларни ижобий баҳолаётгани, бу эса икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилаётганини урғулади.
Музокаралар чоғида банк-молия, транспорт-логистика ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Жорий йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025