Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим кўчалари таъмирлаш учун ёпилади
20-21 май кунлари баъзи кўчаларда реконструкция ва таъмирлаш ишлари бажарилади.
Тошкент шаҳрида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим кўчаларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Жумладан:
— Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда;
— Кичик ҳалқа автомобил йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 6:00 га қадар, ҳамда, 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 6:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Ҳайдовчиларга ушбу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.