Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги регламент ишлаб чиқилди
Техник регламент инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, аттракционлардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатлар олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Техник регламент инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, аттракционлардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Техник регламент талаблари Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилган, илгари фойдаланишга топширилган ва биринчи марта муомалага чиқариладиган, фойдаланишда йўловчиларга юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг I, II, III даражаларига эга биомеханик таъсир кўрсатувчи вақтинча ўрнатиладиган (ташиладиган) ва стационар (пойдеворда ёки пойдеворсиз ўрнатилган) қуйидаги аттракционларга нисбатан қўлланилади:
- механизациялашган илгарилаб ҳаракатланувчи (шу жумладан сувдан фойдаланиладиган) аттракционлар;
- механизациялашган айланма ҳаракатланувчи аттракционлар;
- механизациялашган мураккаб ҳаракатланувчи аттракционлар;
- автодромлар ва картинглар;
- ҳаво билан тўлдирилган аттракционлар;
- механизациялашган сув аттракционлари;
- механизациялашмаган аттракционлар;
- болалар учун мўлжалланган аттракционлар.
Аттракционларни ишлаб чиқаришда уларнинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги таъминланиши керак.
Аттракционларнинг компонентлари ва деталларини ишлаб чиқариш учун фақат лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларида назарда тутилган конструкция материаллари ишлатилиши керак. Лойиҳачи билан келишмасдан конструкция материалларини алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Муҳим компонентлар учун пайвандланган бирикмаларга ва танланган материалларнинг пайвандланувчанлигига алоҳида эътибор берилиши керак.
Маҳкамлаш буюмлари лойиҳачи томонидан белгиланган ишончлилик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Аттракционнинг хавфсизлиги боғлиқ бўлган материаллар, деталлар, мосламалар ва узеллар техник талабларга, ҳисоб-китоб тавсифларига ва техник регламентнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.
Муҳим компонентлар ишлаб чиқарувчи ёки пудратчининг тамғасига эга бўлиши керак. Ушбу тамға компонентларни кейинчалик идентификациялаш имкониятини таъминлаш учун аниқ ва тушунарли бўлиши, кўриш учун осон бўлган жойга жойлаштирилиши зарур.
Муҳим компонентлар учун етказиб бериладиган барча материаллар ва бутловчи қисмлар зарур ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда кириш назоратидан (верификациядан) ўтиши керак.
Ишлаб чиқариш жараёнида ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам унинг етказиб берувчилари томонидан ишлаб чиқарилган материаллар (шу жумладан, сарфлаш материаллари) ва компонентлар (элементлар) назорат қилиниши керак.
Агар лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларида муҳим компонентлар учун уларни ишлаб чиқариш жараёнида синовдан ўтказиш зарурлиги кўрсатилган бўлса, ишлаб чиқарувчи синовлар ўтказилишини таъминлаши шарт.
Лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларини текшириш пайтида ёки техник талабларда ушбу деталлар ёки узеллар хавфсизликни таъминлаш учун муҳим эканлиги ва уларни синовдан ўтказиш зарурлиги белгиланган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ушбу синовларнинг ўтказилишини таъминлаши шарт.
Путур етказмайдиган назорат аттракционни лойиҳалаштиришда шакллантирилган ва ишлаб чиқарувчига лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари билан бирга топширилган муҳим компонентлар рўйхатида назарда тутилган муҳим компонентлар ва элементлар бирикмаларига нисбатан қўлланиши керак.
Ишлаб чиқарувчи ҳар бир материал ва ҳар бир компонент учун асосий хавфсизлик тавсифлари ва сифат кўрсаткичларининг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини таъминлаши ва ишлаб чиқаришнинг тегишли тартиботларини назарда тутиши керак.
Мавзуга оид
17:04 / 31.07.2024
Наманганда носозлик сабаб аттракцион дарахтга урилди, 1 кишининг оёғи синди
14:05 / 26.06.2024
Зўравонликка учраган аёллар ва улар фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатиш регламенти тасдиқланди
12:10 / 08.06.2024
Жиззахда 17 ёшли йигит аттракциондан тушиб кетди
17:00 / 17.04.2024