Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг энг яхши конкичиларидан бири Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Жаҳон чемпионатининг кўп карра совриндори Данила Семериков фаолиятини Ўзбекистон номидан давом эттиради.
Россиялик конкичи Данила Семериков «Матч ТВ» телеканалига берган интервюсида Ўзбекистон терма жамоасига ўтиш ниятида эканини айтди. 29 ёшли спортчининг сўзларига кўра, унга ўтган йили шу ҳақдаги таклиф тушган.
«Спортдаги ягона мақсадим – мусобақаларни давом эттириш ва халқаро мусобақаларга қайтиш. Бу аниқ мақсад ва мен таклифга рози бўлиб, ушбу мамлакат терма жамоаси учун курашишга қарор қилдим», деди спортчи.
Семериков - Жаҳон чемпионатининг 4 карра бронза медали (уч марта жамоавий пойгада ва бир марта 10 000 м масофада), Европа чемпионатининг уч карра совриндори (жамоа пойгасида иккита кумуш ва оммавий мусобақада бронза), Россиянинг кўп карра чемпиони ҳисобланади.
Россиялик конкичилар ҳозир халқаро спорт мусобақаларидан четлатилган.
2023 йилда россиялик конкичи, жаҳон чемпионатининг кўп карра совриндори Елизавета Голубева Қозоғистон фуқаролигини, Россия чемпиони Владимир Семирунний эса Полша фуқаролигини олган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025