Ўзбекистон | 20:57 / 22.05.2024
7090
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Узра Зея билан учрашувда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлиги масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 22 май куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди. 

«Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов бир ҳафта аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашган эди.

Мавзуга оид