Ўзбекистон | 08:52 / 24.05.2024
8872
1 дақиқада ўқилади

«Ғишткўприк» постида автобус ғилдираклари орасидан 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди 

Тошкент вилоятида автобус қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.  

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилоятида 1 млрд 770 млн сўмлик заргарлик буюмларини автобусда яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди

Вилоят божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, мамлакатга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. 

Шунда автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.  
 
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

Мавзуга оид