Жамият | 13:56 / 24.05.2024
10774
2 дақиқада ўқилади

Кегейлида 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 10 йилга қамалди

Йўл-транспорт ҳодисасида яна 3 киши оғир тан жароҳатлари олган.

Қорақалпоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 18 декабр куни “Кобалт” автомобили ҳайдовчиси машинага тўрт нафар йўловчини миндириб, Нукус-Кегейли йўналишида кетаётганида музлама йўлда тез юриб, машина бошқарувини йўқотган.

Шунда машина йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва Кегайли-Нукус йўналишида келаётган бошқа бир “Кобалт” автомобили билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда бошқарувни йўқотган “Кобалт" ҳайдовчиси ва икки эркак тан жароҳатлари олган. Шу машинада бўлган икки аёл ва бир эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд музлама йўлда тез юриб бошқарувни йўқотган “Кобалт” ҳайдовчисини Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топган.

У уч йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, айбдордан жабрланувчилар фойдасига жами 209 млн 905 минг сўм ундириш белгиланган.

Мавзуга оид