Нетаняҳу БМТ Халқаро судининг қарорига жавоб тайёрламоқда
БМТ Халқаро суди аввалроқ Исроил зиммасига зудлик билан Рафаҳга ҳужумни тўхтатиш, инсонпарварлик юклари киришига тўсиқинлик қилмаслик ва БМТ вакилларининг Ғазога киришига изн бериш мажбуриятини юклаган эди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТ Халқаро судининг қарорига жавоб тайёрлашни муҳокама қилиш учун вазирлар маҳкамасини тўплаган.
Исроил матбуоти хабарларига кўра, Нетаняҳу ўзининг ҳамфикрлари билан маҳаллий вақт билан соат 17:00 да кўришган. Учрашувда бугун Халқаро жиноят суди томонидан эълон қилинган қарорларга қандай жавоб қайтариш муҳокама қилинади.
Жанубий Африка Республикаси 10 май куни Халқаро судга мурожаат қилиб, Исроилнинг Рафаҳга ҳужумлари Ғазо аҳолисининг ҳуқуқларига тиклаб бўлмас зиён етказаётганини асос қилиб келтирган эди.
16-17 май кунлари даъво аризаси бўйича эшиттирувлар бўлиб ўтиб, жума куни Халқаро суд бу масалалар бўйича ўзининг якуний қарорини эълон қилди.
Ўзининг янги буйруқларида Халқаро суд Исроилга Рафаҳдаги ҳужумни зудлик билан тўхтатиш, инсонпарварлик юкларининг ўтишига монелик қилмаслик, БМТ вакилларини жиноятларни суриштириш учун Ғазога киритиш мажбуриятини юклаган.
ҲАМАС ҳаракати БМТ Халқаро суди қарорини олқишлаган.
“Биз БМТ Халқаро судининг жинояткорона сионистик тузилмадан Рафаҳга ҳужум қилишни бас қилиш ва геноцидга олиб бораётган барча ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз”, — дейилади ҳаракат баёнотида.
ҲАМАС ҳаракатига кўра, суд нафақат Рафаҳда, бутун Ғазода фаластинликларга нисбатан агрессия ва геноцид тўхтатилиши тўғрисида қарор чиқариши керак.
“(Ғазо шимолидаги) Жабалия ва Ғазонинг бошқа қисмларида содир этилаётган ҳужумлар Рафаҳдагидан кам ва хавфсиз эмас”, — дейилган баёнотда.
Мавзуга оид
10:20
Ҳужжатлар сизиб чиқиши: Нетаняҳунинг ёрдамчисига айблов қўйилади
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:32 / 08.11.2024