Спорт | 17:39 / 24.05.2024
9793
2 дақиқада ўқилади

Расман: «Барселона» Хавини истеъфога чиқарди

«Барселона» клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Хави мавсум якунида истеъфога чиқишини расман эълон қилди.

Фото: AP

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта Хави билан хайрлашиш қарорини қабул қилган. У мураббий билан келишувни узайтириш фикридан қайтган.

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта бугун Хави Эрнандесга у келаси мавсумда жамоа бош мураббийи сифатидаги ишини давом эттирмаслигини маълум қилди. Бугун ўтган йиғилишда клуб вице-президенти  Рафа Юсте, спорт директори Деку ҳамда Хавининг ёрдамчилари Оскар Эрнандес ва Серхио Алегри иштирок этди», - дейилади клуб хабарида.

Клуб Хавининг кейинги фаолиятига омад тилаб, якшанба куни «Севиля»га қарши сафардаги учрашув унинг жамоадаги сўнгги ўйини бўлишини маълум қилган.

«Барселона» яқин кунларда янги бош мураббийи номини эълон қилади», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Хави матбуотда клубнинг молиявий ҳолати ҳақида бир неча марта гапирганидан сўнг мураббий ва Лапорта ўртасидаги муносабат совуқлашганди. У Каталония клубининг молиявий жиҳатдан «Реал» ва Европанинг етакчи клублари билан рақобатлаша олмаслиги ҳақида гапирганди. 

Январ ойида Хави клубни тарк этиши ҳақида эълон қилган бўлса, апрел ойидаги кетма-кет ғалабалардан сўнг Хави фикридан қайтгани ва клуб билан келишув узайтирилиши ҳақида эълон қилганди.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лига жорий мавсумида 82 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид