Ўзбекистон | 07:10 / 24.05.2024
2905
1 дақиқада ўқилади

Telegram орқали сохта ҳавола юбориб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган шахс Telegram орқали турли мазмунидаги хабар (ҳавола)ни жўнатиб, карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 33 ёшли И.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 12 млн 150 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 27 ёшли Д.Х. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.Х. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола)ни жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Х.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид