Нарендра Моди 2047 йилгача Ҳиндистонни бошқаришга қодирлигини айтди
Ҳиндистон бош вазири ўзини Худо томонидан танланганига ишонишини таъкидлади.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзини Худо танлаган одам деб атади ва Ҳиндистонни яна 20 йилдан ортиқ бошқаришга қодирлигини маълум қилди. Бу ҳақда TRT хабар берди.
Ҳиндистон раҳбари Худо уни иқтисодий жиҳатдан ривожланган Ҳиндистонни шакллантириш учун 2047 йилгача ҳукмронлик қилишни тайинлаганини таъкидлади.
«Баъзилар мени ақлдан озган дейиши мумкин, лекин мен Худо томонидан махсус танланганимга ишонаман. Шунинг учун ҳам мен ўзимни тўлиқ Худога бағишладим», деди бош вазир.
74 ёшли Моди 2047 йилга бориб, кунига 24 соат ишлаш орқали Ҳиндистонни иқтисодий ривожланган давлатга айлантиришга ваъда берди.
«Ривожланган Ҳиндистонга эришиш учун Худо менга кунига 24 соат ишлашимни буюрганига ишонаман», деди у.
Нарендра Моди 2014 йилдан бери Ҳиндистон бош вазири ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024