Саудия жанубий-шарқий ҳудудларида ишлаётган ўзбекистонлик шифокорлар сони айтилди
Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони тиббиёт муассасаларида ишлаётган бир гуруҳ ватандош шифокорлар билан учрашди.
Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистонида тиббиёт соҳасида ишлаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида Саудиянинг жанубий-шарқий ҳудудларида салкам 20 нафар турли йўналишларда ихтисослашган ўзбекистонлик шифокорлар ишлаётгани маълум қилинди. Маҳаллий аҳоли ўртасида ўзбек шифокорларига талаб юқори. Шунингдек, тиббиёт соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар борлиги таъкидланди.
Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси вакилларини тайёрлаш бўйича йўлга қўйилган самарали тизим ва таълим тўловларининг нисбатан арзонлигини инобатга олган ҳолда мамлакатдаги таълим муассасаларига Саудия Арабистони ёшларини жалб қилиш имкониятлари хусусида ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
16:06 / 09.09.2024