Ўзбекистон | 14:52 / 28.05.2024
8706
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

Узун туманида изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди. 

Фото: Видеодан кадрлар

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.

Хусусан, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди. 

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра ушбу археологик топилмалар эрадан аввалги II - эранинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид