Жаҳон | 13:12 / 29.05.2024
9965
3 дақиқада ўқилади

FT: Ғарб фирмалари Россияни тарк этиш режаларидан воз кечмоқда

Financial Times нашрининг ёзишича, Украинага ҳужумдан кейин Россия Федерациясини тарк этишини эълон қилган кўплаб хорижий компаниялар бизнесни сотиш билан боғлиқ бюрократик муаммолар туфайли қолишга қарор қилишган.

Фото: Филиппов Алексей/ТАСС

Украинага кенг миқёсда ҳужум бошланганидан кейин Россиядан чиқиб кетишларини эълон қилган ғарб компаниялари юзага келган муаммолар туфайли ўз режаларини ўзгартирмоқда, деб ёзади Financial Times (FT). Avon Products, Air Liquide and Reckitt ва бошқа фирмалар Россияда бизнесни сотишдаги бюрократик тўсиқлар, шунингдек, ушбу мамлакатда истеъмол фаоллиги тиклангани сабабли қолмоқда, деб ёзади газета 28 май, сешанба куни. 

Ғарб фирмалари активларини 90 фоиз чегирма билан сотишни хоҳламаяпти

«Кўплаб Европа компаниялари аросатда қолмоқда», дея Россияда Ғарб компаниялари билан ишлайдиган суҳбатдошининг сўзларидан иқтибос келтиради FT. Хорижий фирмалар Россия корхоналарини сотиш ниятини эълон қилгандан сўнг, «улар учун номақбул бўлган харидорларни танлаш имконияти берилди», деди у. Газетанинг манбасига кўра, Россия Федерациясидан чиқиб кетиш компанияларни активларини зудлик билан ноқулай нархларда - 90 фоизгача чегирма билан сотишни ўз ичига олади. 

Нашр шунингдек, Киев Иқтисодиёт мактаби маълумотларига таянган. Унга кўра, уруш бошланганидан кейин Россияда 2100 дан ортиқ трансмиллий корпорациялар ўз фаолиятини давом эттирмоқда, 1600 га яқин халқаро компания Россия бозорини тарк этган ёки Россия Федерациясидаги фаолиятини чеклаган. 

Россия Ғарб компаниялари учун бозорни тарк этиш нархини оширди 

2022 йилда Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан сўнг, кўплаб хорижий компаниялар Ғарбнинг кенг кўламли санкциялари фонида Россия Федерациясидаги иштирокини қисқартиришга ваъда беришди. Бироқ Россия расмийлари «дўст бўлмаган мамлакатлар» активларига мажбурий 50 фоизлик чегирма ва камида 15 фоизлик «чиқиб кетиш солиғи»ни жорий этиш орқали фирмаларни тарк этиш нархини босқичма-босқич оширди, деб ёзади газета. Бундан ташқари, журналистлар таъкидлаганидек, Ғарб фирмалари учун ҳам, Россия расмийлари учун ҳам мақбул бўлган ва битимлари Ғарб санкцияларига зид бўлмаган маҳаллий харидорларни топиш тобора қийинлашиб бормоқда. 

FT’нинг яна бир суҳбатдоши Россия Федерациясида қолган хорижий компаниялар 30 йил давомида муҳим ишлаб чиқариш базасини яратганликлари ва уни ҳеч нарсага сотишни истамасликлари сабабли бундай қадамнинг зарурати ҳақида ҳайратда эканини таъкидлади. 

Россия расмийлари аралашган битимга мисол сифатида нашр Нидерландиянинг Heineken компанияси активлари билан боғлиқ вазиятни келтиради. Россия томони савдони мувофиқлаштиришдан бош тортди ва активларни «Дихлофос» репеллентлари, «Прелесть» соч лаклари ва ҳаво спрейи ишлаб чиқарадиган Россиянинг Arnest Group ширкатига топширди. 

Апрел ойида Hugo Boss компаниясининг Россия активларини сотиш бўйича келишуви, шунингдек, Франциянинг Auchan компанияси шуъба корхонаси учун шунга ўхшаш битим ҳақида хабар берилган эди. Март ойида ғишт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси Wienerberger Россия Федерациясидаги заводларини сотиб юборди. 

Мавзуга оид