Иқтисодиёт | 11:37 / 29.05.2024
2711
1 дақиқада ўқилади

Савдо соҳасидаги корхоналар 4 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди 

Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар январ-апрел ойларида ойда 8 триллион сўмга яқин солиқ тўлаган.

2024 йил январ-апрел ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 147 819 та юридик шахс томонидан 7,8 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 812 миллиард сўми, яъни 10,3 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади

Уларнинг жами товар айланмаси 15,7 триллион сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 187,8 миллиард сўмни ташкил этган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

  • ҚҚС – 306,6 миллиард сўм; 
  • фойда солиғи – 203,1 миллиард сўм; 
  • акциз солиғи - 114,2 миллиард сўм;
  • ЖШОДС - 101,8 миллиард сўм;
  • ижтимоий солиқ - 53,7 миллиард сўм;
  • мол-мулк солиғи - 17,2 миллиард сўм;
  • ер солиғи - 4,9 миллиард сўм.

Мавзуга оид