Ўзбекистон | 09:01 / 31.05.2024
2297
2 дақиқада ўқилади

Чинозда 36 минг долларлик ҳужжатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди. 

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Ёллама” божхона пости олдида тезкор тадбир ўтказилган

Тадбирда фуқаро Д.М. (муқаддам судланган) ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 15,6 минг қути “Метакандид” ва “Асипробанкт” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини фуқаро М.А.га 36 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тиббий буюм ҳисобланган Goodlife номли инфузион эритмаларни қуйишда фойдаланиладиган 155 қутидаги жами 123 минг 456 дона “система”ларни фуқаро Х.А.га 200 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид