Жаҳон | 19:53 / 02.06.2024
19619
10 дақиқада ўқилади

Петербургда Пригожин ҳайкали ва чегарада асирлар алмашуви. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 829-куни ўтди.

Кун кадри. Киев яқинидаги Майдановка қишлоғи

Киев областидаги Майдановка қишлоғи — Россия қўшини Украинага босқин бошида эгаллаб олган аҳоли яшаш манзилларидан бири бўлган. Майдановкани Россия қўшини 2022 йил мартида тарк этган. Икки йилдан ортиқ вақт ўтганидан кейин ҳам Майдановкада уруш оқибатлари сақланиб қолмоқда.

Майдановкалик 63 ёшли Николай Кравченко ювилган кийимларини Россия ракетаси қолдиғига боғланган арқонга илмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Лвивда портлаш

1 июнга ўтар кечаси Россия қўшини Лвив области бўйлаб ракета зарбаси йўллади — бу ҳақда област ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкий хабар берди. Унинг сўзларига кўра, учта инфратузилма объектида олти ракета келиб тушиши оқибатида вайронгарчиликлар кузатилган, аммо дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар йўқ.
Artur Abramiv / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Украина ҚК «Ахилл» баталёнидаги «Архип» FPV-дронларни тайёрламоқда ва учирмоқда

«Ахилл» баталёни — Украина қуролли кучларининг FVP-дронларидан фойдаланишга ихтисослашган 92-алоҳида штурм бригадаси бўлинмасидир. Баталён бу номни ўз асосчиси, сиёсатчи ва АТО фахрийси Юрий Федоренконинг чақирув белгисидан олган. Бу аввалига рота сифатида ажратилган, аммо ўтган қишда унинг базасида баталён шакллантирилган. Федоренконинг сўзларига кўра, бўлинманинг скелети — кенг кўламли босқиннинг илк кунидан хизматга кирган кўнгиллилардан иборат.

Россия қўшини май ойида Харкив области шимолида юриш бошлагач, баталён жангчилари разведка ишлари ва рақиб ҳаракатларига қарши туришда фаол иштирок этмоқда. Бўлинма кун-у тун Харкив областидаги трассаларни кузатмоқда ва россияликлар ҳаракатини тезлаштиришга мўлжалланган ҳарбий техникаларни йўқ қилиш учун дронлар юбормоқда — баталён хизматчиси AP журналисти билан суҳбатда ўз вазифасини шундай таърифлаган. «Бизга пиёдалар етишмаяпти. Сафарбар қилинаётганлар кам», — деган жангчилардан бири журналистга — «бизга одам етишмаяпти, экипажни эса тўлдириш керак. Қолаверса, русларда маълумот бор. Бу қандай бўлаётганини билмайман, аммо бир бригада чиқиб, бошқаси кираётганида, улар бостириб киради».

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Москвада ҳарбий ўлжалар кўргазмасидаги аскарлар

Москвадаги Поклонная тоғида 1 май кунидан буён Украинадаги жангларда қўлга киритилган техникалар намойиш этилмоқда. Экспозицияда — НАТО аъзоси бўлган давлатларнинг армияларида турадиган 32 хил ҳарбий техникалар, шунингдек ўқотар қуроллар, дронлар ва миналар ўрин олган. Россия давлат нашрлари кўргазма очилиши арақасида ўнлаб кишилар навбат ҳосил қилгани ҳақида хабар берган.
Шамил Жуматов / Reuters / Scanpix / LETA

Пригожиннинг қабрида ёдгорлик ва кузатув камераси

1 июн куни Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг ҳайкали очилди. Маросим Пригожиннинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган — шу куни у 63 ёшга чиққан бўларди. «Коммерсант» нашри ёзишича, ёдгорликка хусусий ҳарбий компаниянинг бир қанча аъзолари гулдасталар қўйишган. Қабристонда ХҲК асосчиси ҳайкали бир неча кун олдин пайдо бўлганди, 47news хабарига кўра, уни тошни қайта ишлаш билан шуғулланувчи «Нэнси» компанияси яратган, бу иш 9–10 млн рублга баҳоланган.

Вагнерчилар шевронига эга шахс Евгений Пригожиннинг ҳайкалига қўл теккизмоқда
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA
Порохов қабристонида Евгений Пригожиннинг қабри яқинида ўрнатилган кузатув камералари
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA

Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви

31 май куни Россиядан Украинага 75 киши қайтди — Украинадан Россияга ҳам шунча. Володимир Зеленский озод этилган 75 нафар украин орасида Украина қуролли кучлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, чегарачилар ҳамда тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши борлигини айтган. РФ мудофаа вазирлиги хабарига кўра, асирликдаги россияликлар қайтарилишида Бирлашган Араб Амирликлари воситачилик қилган. Россия ва Украина феврал ойидан буён илк бор асирлар алмашинувини ўтказди: охирги бор 100 нафар украин ва 100 нафар россиялик уйига қайтганди. Рақиблар шундан кейин бир-бирини янги алмашувларни саботаж қилишда айблаган. 31 май куни томонлар асирлардан ташқари ҳалок бўлган ҳарбийларининг жасадларини ҳам олишди: Украина 212, Россия — 45.

Суми области шимоли. Украиналик ҳарбий хизматчи қуролдошини қучмоқда. Улар эндигина Россия асирлигидан қайтишган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Асирликдан озод этилган Олексий Байдук тез ёрдам машинасида. Associated Press хабарига кўра, Россиядан қайтган украинларнинг кўпчилиги озиб кетган ва эски кийимларда бўлган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аёл асирликдан қайтгач, оила аъзолари билан гаплашмоқда. У — озод этилган тўрт нафар оддий фуқародан бири
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Қизил хоч қўмитаси мутахассислари Украина Россияга топшираётган жасадларни кўздан кечирмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг жасадлари ортилган юк машиналари чегара томон кетмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Асирликдан қайтган украин ҳарбийси тиббий текширувдан ўтмоқда
​​​​​Украина давлат чегара хизмати

31 майга ўтар кечаси Харкив ўққа тутилиши

31 майга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Харкив бўйлаб С-300/С-400 тизимларидан бошқарилувчи бешта зенит ракетасини учирди. Ракеталардан бири беш қаватли уйга келиб урилган: подъездлардан бирида учта юқори қават вайрон бўлган, бинода ёнғин чиққан. Област прокуратурасининг сўнгги маълумотларига кўра, Харкив ўққа тутилиши оқибатида, олти киши ҳалок бўлган. 25 киши жароҳат олган, шундан икки нафари болалар — 11 ёшли ўғил ва 12 ёшли қиз. Россия ракеталари хусусий корхонани вайрон қилган, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларга, тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати автомобилига шикаст етказган. Харкив кенг кўламли уруш бошидан буён ракета ҳужумлари остида яшамоқда. Май ойи бошида Россия армияси Харкив областида юриш бошлади, регион ўққа тутилиши кучайтирилди

Украиналик қутқарувчилар Россия ракетасидан вайрон бўлган беш қаватли уй олдида
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Ракеталар тунда Новобаварский районига келиб тушган. Биринчи ва иккинчи зарба оралиғида беш дақиқа ўтган: иккинчи ракета воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар устига йўлланган
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган бинода ишлаётган ФВДХ ходимлари
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Полициячилар ва кўнгиллилар уй харобалари остидан жасад олиб чиқишмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар вайрон бўлган уй олдида
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областининг оккупация остидаги қисми ўққа тутилиши

ДХР раҳбари Денис Пушилин берган хабарга кўра, 31 май тонгида Украина ҚК баравар ўт очиш реактив тизимидан Донецк областидаги Старомихайловка посёлкасини ўққа тутган. Пушилиннинг сўзларига кўра, Старомихайловкада тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, яна уч киши жароҳатланган. 

Донецк областининг босиб олинган қисмини назорат қилувчи ДХР расмийлари мунтазам равишда украин ҳарбийларини ҳудудни ўққа тутишда айблаб келади
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Старомихайловка отишмадан кейин
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia

Харкивда ерости мактабидаги битирувчилар

Харкивдаги ерости мактабида сўнгги қўнғироқ ўтказилди. Шаҳар мэри Игор Терехов битирувчиларни табриклашга келди. Харкивда бундай мактаб қурилиши ўтган йил ноябрида бошланган ва 13 май куни очилганди. Харкивда ерости мактабидан ташқари «метромактаб» ҳам ишламоқда: метронинг бир қанча бекатлари ўқув синфлари учун қайта жиҳозланган.

Харкивдаги ерости мактаби — Украинадаги биринчиси
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Мактаб икки сменадаги 900 ўқувчига мўлжалланган
Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар расмийлари бошқа районларда ҳам шундай мактабларни очмоқчи
Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид