Ўзбекистон | 10:58 / 03.06.2024
7515
1 дақиқада ўқилади

Нарзулла Обломуродов Тошкент давлат аграр университетига ишга ўтказилди

Нарзулла Обломуродов Тошкент давлат аграр университетида иш бошлади.

Фото: Kun.uz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, у университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Нарзулло Обломуродов 1975 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Бирмингҳем университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича олим-иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, доцент.

2000 йилдан Ўзбекистон олий таълим тизимида фаолият кўрсатган, хусусан, Тошкент молия институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида илмий ходим, кафедра мудири, факултет декани лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, банк-молия соҳасида, давлат органлари тизимида, жумладан президент администрацияси ҳузуридаги Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматида ҳам ишлаган.

У 2023 йилнинг июл ойидан бери Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид