Ўзбекистон | 14:20 / 09.06.2022
2802
1 дақиқада ўқилади

Аграр соҳада халқаро молия институтлари ҳисобидан 400 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади

Фото: KUN.UZ

Президент “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш йўналишида жорий йил якунига қадар халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан аграр соҳада умумий қиймати 400 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.

Ҳар бир ҳудудда камида биттадан агрологистика марказлари барпо этилади. Мазкур марказларда халқаро бозорларда тан олинган сифат сертификатларини олиш имконияти яратилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳаларни шакллантириш, ташаббускорларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ишга тушириш чораларини кўради.

 

Мавзуга оид