Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида Италия илмий инновациялари жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтлари олимларидан иборат делегация қишлоқ хўжалигида бошқарув стратегияси ва инновацион ишланмаларни амалиётга самарали жорий этиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Италияга борди.
"Дунё" хабарига кўра, мазкур амалий сафар мамлакатнинг Италиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқи кўмагида ташкил этилди.
Ташриф давомида тадқиқотчилар Италия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлили кенгаши (КРЕА) илмий марказларида хорижлик ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказади ҳамда экспериментал майдонларда олиб борилаётган илмий изланиш жараёнларини кузатишади.
Италия тажрибасини ўрганиш жараёнида органик деҳқончилик, узумчилик, ўсимликлар ҳимояси, чорвачилик ва аквакултура, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, микробиология ва механизациялаш йўналишлари мутахассисларнинг диққат марказида бўлади.
Бир ҳафта давомида икки мамлакат тадқиқотчилари тупроқ эрозиясини бартараф этиш, сув танқислиги олдини олиш, ҳашаротларга қарши курашиш, биохилма-хилликни яхшилаш, қўшимча қиймат занжирини шакллантириш, чиқиндиларни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ амалиётлар бўйича фикр алмашади.
Мавзуга оид
21:28 / 29.09.2024
Германия президенти CC жиноятлари учун Италиядан кечирим сўради
15:43 / 28.09.2024
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
12:38 / 27.09.2024
Қашқадарёда пахта хариди бўйича рақобат чекланмоқда
21:29 / 25.09.2024