Жаҳон | 17:28 / 03.06.2024
9022
5 дақиқада ўқилади

Харкивга зарба. Беш қаватли уй вайрон бўлган. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 830-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгород областидаги район маъмурияти раҳбари ўринбосари ўқ-дори портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
  • Шебекино ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан олти киши қурбон бўлди.
  • Россия мудофаа вазирлиги Донецк областидаги Уманский қишлоғи эгаллангани ҳақида хабар берди.
  • Зеленский Хитойни Швейцариядаги тинчлик саммитида иштирок этишдан бош тортгани учун танқид қилди.
  • DPA: Саудия Арабистони Россия таклиф этилмагани учун
  • Швейцариядаги тинчлик саммитида иштирок этишга рози бўлмаган.

Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги йўлда кетаётган зирҳли машинаси

Донецк областидаги жангларда «Холодний Яр» номли 93-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳам иштирок этмоқда. Украина ҚКнинг бу бўлинмаси Донбассда 2014 йилдан буён жанг қилмоқда. Бўлинма сайтида айтилишича, «Холодний Яр» биринчилардан бўлиб иттифоқчиларнинг замонавий қуролларини қўлга киритган, шу билан бир вақтда украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг илғор инновацияларини ҳам     ҳаётга татбиқ этмоқда. 

93-бригаданинг зенит пушкаси Бахмут яқинидаги позицияда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Украин армиясига янги чақирилганларнинг машғулотлари

The Washington Post журналистлари ўн минглаб кишилар украин армиясига сафарбар қилиниши арафасида ҳарбийлар, жумладан бўлинмалар командирлари билан учрашиб, Украина қуролли кучлари учун янги кадрлар тайёрлаш масаласида гаплашишди. Нашр мақоласида келтирилишича, ҳарбийлар ўқитиш тизими ёмонлигидан шикоят қилишган — янги чақирилганлар учун ҳам, нисбатан тинч бўлган ички ҳудудлардан ўтаётган ҳарбийлар учун ҳам. Мақолада айтилишича, айнан яхши тайёргарликсиз фронтга тушиб қолиш эҳтимоли юқорилиги — кўплаб украинлар сафарбарликдан чўчишининг асосий сабабидир. Нашр журналистлари билан гаплашишга розилик берган ҳарбийларнинг барчаси армия учун одам йиғиш ва уларни ўқитиш тизимини яхшилаш зарурлиги борасида якдил фикр билдиришган. Уларнинг қайд этишича, бусиз Россия босқинига қарши туришда самарага эришиб бўлмайди.

Днепрлик 34 ёшли Алексей Украина қуролли кучлари йиғиш пунктида. Янги қонун бўйича ҳарбий хизматга нафақат сафарбарлик мажбурияти остидагилар, балки кўнгиллилар ҳам жалб этилиши мумкин
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Ҳарбий хизмат кўникмаларини Украин қуролли кучларида хизмат қилмайдиган украинлар ҳам олиши мумкин. Тинч аҳоли вакиллари учун курсларни бошқалар қатори «Азов» баталёни жангчилари ҳам ўтишмоқда. Курсларда NLAW танкка қарши ракета тизимларини қўллаш ҳам ўргатилади
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Ўқув машғулотларига «Холодний Яр» 93-алоҳида механизациялашган бригада жангчилари ҳам жалб этилган. 2024 йил 24 майда олинган фотода 93-бригаданинг Донецк областидаги базаларидан биридаги тактик машғулоти акс этган
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Украина ҚК қуруқлик кучларининг 41-алоҳида механизациялашган бригадаси Россия қўшини эгаллашга ҳаракат қилаётган стратегик муҳим шаҳар Часив Ярни мудофаа қилмоқда. 41-бригада сафига келиб қўшилганлар гранатомётдан отишни ҳам ўрганиши лозим.
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Харкивда Россия армияси зарбасига учраган уйнинг кўриниши

31 майга ўтар кечаси Россиянинг навбатдаги ракетаси Харкивнинг Новобаварский районидаги беш қаватли уйга келиб урилди. Уйнинг юқори қаватлари буткул вайрон бўлган, бинода ёнғин чиққан. Украина бош прокурори офисига кўра, тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланган. Қуйидаги кадрлар 1 июн куни тасвирга олинган. Ҳалок бўлганлардан тўққизинчисининг жасадини қутқарувчилар 2 июн куни топишган.

Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Зарбадан кейин ҳудудни тозалаётган кўнгиллилардан бири
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган уйда яшовчилардан айримлар бутун қолган буюмларини қидириб қайтишган
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Зарба келган жойда қутқарув ишлари 1 июнда ҳам давом эттирилди, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эса етказилган зарарни баҳолашмоқда
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Мавзуга оид