Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:18 / 04.06.2024
2385
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг Бектемир ва Олмазор туманларида “свет” вақтинча ўчирилади.
Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 4 июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Ҳудудлар:
- Бектемир тумани: «Ҳусайн Бойқаро», «Устозлар», «Абай» ҳамда «Бектемир» МФЙ айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: «Олтинсой», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Истиқбол», «Ғалаба», «Табассум», «Бўстонобод», «Шодиёна», «Янги Тошкент», «Мояриқ», «Аҳил» ҳамда «Элпарвар» МФЙ айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025