Ўзбекистон | 00:26 / 07.06.2024
6540
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси нишони билан тақдирланди

Мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Анқара шаҳрига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон раҳбарига Ражаб Тоййиб Эрдўған тантанали равишда топширди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир, – деди давлатимиз раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, мазкур олий мукофот Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Мавзуга оид