Ўзбекистон | 15:29 / 07.06.2024
6870
1 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлиги раҳбари этиб тайинланди

У 2017 йилдан буён агентлик директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Ёзувчи Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлиги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази хабар берди.

Шуҳрат Ризаев 2017 йилдан буён агентлик директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

У 1958 йил 10 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, президент девони ва Вазирлар Маҳкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академияси фаолият юритган.

2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев фармони асосида «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. 2021 йилда эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонига сазовор бўлган.

Бундан олдин ўзбек кино соҳасини салкам 5 йил бошқарган Фирдавс Абдухолиқов фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида давом эттириши маълум бўлганди.

Мавзуга оид