Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда докторантура учун ўзбекистонликларга стипендиялар таъсис этилади
Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун Туркия университетлари докторантура босқичида таҳсил олишга стипендиялар ажратилиши жорий йилдан йўлга қўйилади.
Ўзбекистон президентининг Туркияга олий даражадаги ташрифи доирасида олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповни Туркия олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Туркия олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун Туркия университетларининг докторантура босқичида таҳсил олишга стипендиялар ажратилиши жорий йилдан йўлга қўйилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025