Жаҳон | 09:50 / 08.06.2024
4690
2 дақиқада ўқилади

Путин: Россиянинг ҳозирги тактикасида сафарбарлик керак эмас

Владимир Путин Россия Федерациясининг Украинадаги мақсадларига тезда эришиш учун ҳозирги контингент етарли эмаслигини тан олди.

Фото: AP

Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини бўйича режалар йўқ, деди Владимир Путин 7 июн, жума куни Петербург халқаро иқтисодий форумининг («ПМЭФ») ялпи мажлисида.

Россия президентининг сўзларига кўра, ҳозирги контингент мақсадларга тезда эришиш учун етарли эмас, аммо ҳозир Россия армияси қўмондонлиги бошқача тактикага амал қилмоқда. «Биз душманни назорат остига олишимиз керак бўлган ҳудудлардан сиқиб чиқармоқдамиз, бу маънода сафарбарлик эълон қилишнинг ҳожати йўқ», деб тушунтирди Путин. 

Унга кўра, 2023 йилда 300 мингдан ортиқ киши ўз ихтиёри билан фронтга кетган, 2024 йил бошидан буён эса 160 мингдан ортиқ россиялик Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. 

2022 йилда Россиядаги сафарбарлик 

Россия ҳукумати 2022 йил сентябрида «қисман сафарбарлик» эълон қилди. Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу 300 минг киши сафарбар этилганини эълон қилди. Расмийларга кўра, яна 20 мингга яқин киши кўнгиллилар сифатида урушга кетган. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сафарбарлик эълон қилинишидан олдин журналистларни бу ҳақда ҳеч қандай гап йўқлигига ишонтирганди. 

Мавзуга оид