Икки вилоятда валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар ушланди
Андижон ва Сурхондарё вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.А. ва Д.Н. жами 3400 АҚШ долларини фуқаро Ф.О.га 43 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ў. жами 3000 АҚШ долларини фуқаро Б.А.га 38,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
19:37 / 31.10.2024