Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
15, 16, 17 июн кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қўшимча маҳаллий поезд қатновлари йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, 15, 16, 17 июн кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
14 июндан 20 июнга қадар қуйидаги йўналишларда 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади:
- Тошкент — Хива — Тошкент;
- Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;
- Тошкент — Шовот — Тошкент;
- Тошкент — Термиз — Тошкент.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025