Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл Тошкент шаҳридаги Технопаркни кўздан кечирди
Олий мартабали меҳмонга Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар намойиш этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмонга Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, жумладан, Жанубий Кореянинг «Samsung Electronics» компанияси технологияси асосида тайёрланаётган техника намуналари намойиш этилди.
Қайд қилинишича, саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион доллар бўлган 16 та ишлаб чиқариш қуввати жойлашган. Бу йил логистика маркази иш бошлайди.
Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва уларнинг назоратида ишлаб чиқарилади ва 10 та давлатга экспорт қилинмоқда.
Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, илғор технологиялар ва инновацияларни трансфер қилиш муҳимлигини таъкидладилар.
Мавзуга оид
18:54 / 09.11.2024
Сеул: Шимолий Корея GPS-сигналларни узиб, кемалар ва авиацияга халақит бермоқда
10:48 / 09.11.2024
Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
10:08 / 09.11.2024
Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокаралари бўлиб ўтди
23:27 / 08.11.2024