Ўзбекистон | 19:37 / 15.06.2024
14804
1 дақиқада ўқилади

Фото: Корея президенти Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, “Афросиёб” музейи ва “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди. 3 кунлик ташриф якунида меҳмонлар Самарқанд халқаро аэропортидан кузатиб қўйилди.

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди.

Улар Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи ҳамда яқинда кореялик мутахассислар иштирокида реставрация қилинган “Афросиёб” музейида бўлди.

Экскурсиянинг охирги манзили “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуаси бўлди.

Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг Самарқанд халқаро аэропортида Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

Суратлар

Мавзуга оид