Спорт | 17:27 / 15.06.2024
6122
2 дақиқада ўқилади

UzChess Cup супертурнирида ўзбекистонлик шахматчи ғалаба қозонди

Нодирбек Ёқуббоев Тошкентда ўтказилган халқаро мусобақада биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Тошкентда соврин жамғармаси 166 минг доллар бўлган UzChess Cup 2024 халқаро турнири якунланди. Кучлилар гуруҳида биринчи ўринни ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев (FIDE рейтингида 2665 очко) эгаллади.

Мусобақа 6 июндан 14 июнга қадар уч гуруҳда ўтказилди. Энг кучли Masters гуруҳида 10 нафар шахматчи иштирок этди.

9 раунд якунига кўра, Нодирбек Ёқуббоев 5,5 очко билан биринчи бўлди. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) ҳам шунча очко тўплади, аммо қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринда қолди. Учинчи ўринни 5 очко билан хитойлик Ю Янгйи (Хитой, 2728) қўлга киритди.

Мусобақада Шахриёр Мамедяров (Озарбайжон, 2734), Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2732), Александр Гришчук (Россия, 2728), Ю Янъи (2728), Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2721), Ричард Раппорт (Руминия, 2715), Алексей Сарана (Сербия, 2706), Жавоҳир Синдаров (2684) ҳам иштирок этди.

Биринчи ўрин учун 25 минг доллар, иккинчи ўрин учун 20 минг ва учинчи ўрин учун 15 минг доллар мукофот белгиланди. Тўртинчи ва бешинчи ўринлар ҳар бири 10 000 доллардан олди.

Мавзуга оид