Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонда ваколатхонасини очди
Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Очилиш маросимида IFAD президенти Алваро Ларио ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновлар иштирок этишди.
IFAD дастурининг Ўзбекистоннинг стратегик имкониятлари бўйича жорий мамлакат дастури 2023−2027 йилларга мўлжалланган. У дастур доирасида Ўзбекистон ҳукумати билан миллий ва халқаро қўшма молиялаштиришни ўз ичига олган қиймати 250 миллион долларга тенг бўлган ишчи дастурни амалга ошириш ниятида.
IFAD — халқаро молия институти ва БМТнинг махсус муассасаси, у 1978 йилда ташкил этилган. Жамғарма Римда жойлашган бўлиб, қишлоқ аҳолисига сармоя киритади ва камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланишни яхшилаш ва чидамлиликни кучайтириш имкониятларини тақдим этади.
Мавзуга оид
22:30 / 19.09.2024
Фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирларда мевали боғлар барпо этилади
21:23 / 19.09.2024
Мултфилм: Ватанга инвестиция билан қайтган тадбиркорнинг саргузаштлари
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
08:20 / 13.09.2024