Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги йўналишда авиақатнов очилди
Сиан-Самарқанд-Сиан йўналишида янги авиақатнов очилиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парвозлар сони ҳафтасига 20 тага етказилди.
Шэнси провинциясининг Сиан шаҳрида Zhejiang Loong Airlines авиакомпаниясининг Сиан-Самарқанд-Сиан йўналиши бўйича биринчи парвозига старт бериш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Маросимда Хитойнинг 20 га яқин сайёҳлик компаниялари, 30 га яқин маданият ва туризм соҳаси ҳамда 10 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Сиандаги хорижий дипломатия ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.
Ўзаро келишувлар ижроси доирасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида айни вақтга келиб, икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони ҳафтасига 20 тага етказилди.
Ушбу парвозлар Uzbekistan Airways, Zhejiang Loong Airlines, China Southern Airlines авиакомпаниялари томонидан йўлга қўйилган бўлиб, амалга оширилаётган рейслар Пекин-Тошкент ўртасида 7 та, Урумчи-Тошкент ўртасида 5 та, Сиан-Тошкент ўртасида 3 та, Чэнду-Тошкент ўртасида 3 та ва Сиан-Самарқанд ўртасида 2 та эканлиги маълум қилинди.
Тадбир сўнггида Хитой томони билан мазкур йўналишдаги тизимли ишларни изчил давом эттиришга хусусан, соҳага оид шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштирган ҳолда яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига 100 тага етказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024