Жаҳон | 14:14 / 23.06.2024
11802
6 дақиқада ўқилади

Доллар мустаҳкамланди, нефт қимматлашди, олтин арзонлашди – Халқаро молия бозори шарҳи

Валюта бозорида доллар мустаҳкамланди. Бунинг оқибатида евро, юан, лира ва сўм ўз қадрини йўқотди. Қимматбаҳо металлар ҳам коррекция ҳафтасини бошдан кечирди. Олтин ва кумуш мос равишда 39 доллар ва 0,38 долларга, алюминий ва мис 55 доллар ва 0,04 долларга арзонлашди.

Фото: REUTERS / Dado Ruvic

Жорий ҳафта ҳам бозорлар учун муҳим воқеаларга бой бўлди. Май ойига оид асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар эълон қилиб бўлингач, молия бозори макро омиллар таъсиридан холи бўлиб, акция бозорида ралли давом этишини қўллаб-қувватлади. Бироқ турли минтақаларда содир бўлаётган воқеалар бозорларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Масалан, Буюк Британия статистика бюроси маълумотига кўра, мамлакатда инфляция даражаси таргет кўрсаткич – 2 фоизгача пасайган. Шундай бўлса-да, Британия Марказий банки фоиз ставкасини ўзгаришсиз сақлаб қолишга қарор қилди. Осиёда эса, янги тўқнашув ва кескинликлар геосиёсий рискларни кўпайтириб, нефтнинг яна қимматлашишини келтириб чиқармоқда.

Jahon Insights канали экспертлари 17 июндан 21 июнгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.      

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

·       S&P500 – 5464 (ҳафта бошидан +0,61 фоиз, йил бошидан +14,57 фоиз);

·       NASDAQ – 19700 (ҳафта бошидан +0,21 фоиз, йил бошидан +17,08 фоиз);

·       DJI – 39150 (ҳафта бошидан +1,45 фоиз, йил бошидан +3,88

фоиз).

Ҳисобот ҳафтасида Dow Jones индекси 561 пунктга, NASDAQ 41 пунктга ва S&P500 33 пунктга ошди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

·       Олтин – 2321 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,46 фоиз, йил бошидан +12,56 фоиз;

·       Кумуш – 29,5 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,04 фоиз, йил бошидан +24,4 фоиз;

·       Алюминий – 2486 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -1 фоиз, йил бошидан +4,43 фоиз:

·       Мис – 4,41 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -1,52 фоиз, йил бошидан +13,38 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам тебранувчан ва коррекция ҳафтасини бошдан кечирди. Олтин ва кумуш мос равишда 39 доллар ва 0,38 долларга, алюминий ва мис 55 доллар ва 0,04 долларга арзонлашди.

Нефт

·       WTI – 80,52 доллар (ҳафта бошидан +2,66 фоиз, йил бошидан +12,95 фоиз);

·       BRENT – 85,01 доллар (ҳафта бошидан +2,97 фоиз, йил бошидан +10,35 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 2,09 долларга, BRENT эса 2,45 долларга ошди.   

Валюталар

·       USD/EUR:  -0,11 фоиз (йил бошидан -3, 14 фоиз);

·       CNY/USD:   +0,08 фоиз (йил бошидан +2,31 фоиз);

·       TRY/USD:  +0,24 фоиз (йил бошидан +11,39 фоиз);

·       UZS/USD:   +0,16 фоиз (йил бошидан +2,6 фоиз);

·       RUB/USD:  -0,58 фоиз (йил бошидан -0,31 фоиз).

Валюталар бозорида доллар мустаҳкамланди. Бунинг оқибатида евро ва лира 0,11 ва 0,08 фоизга, сўм ва юан 0,16 ва 0,24 фоизга ўз қадрини йўқотди. Фақатгина рубл 0,58 фоизга мустаҳкамланди.

Криптовалюта

·       Bitcoin – 66108 доллар (ҳафта бошидан -3,68 фоиз, йил бошидан +51, 29фоиз);

·       Ethereum – 3479 доллар (ҳафта бошидан -0,22 фоиз, йил бошидан +54,11 фоиз). 

Bitcoin 5 кунлик савдоларда 3,68 фоизга, Ethereum эса 0,22 фоизга арзонлашди. 

Бозорлар ҳақида қисқача

Ўзгарувчан глобал шароитлар ва мураккаб сиёсий жараёнлар молия бозорларида тебранувчанлик сақланиб қолинишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Аввалги ҳафта Европа ва Канада Марказий ианклари ўз ҳудудларида фоиз ставкасини туширганидан кейин бозор иштирокчиларининг нигоҳи Федерал захира тизими (ФЗТ)га қаратилди. Сабаби 7 маротаба фоиз ставкасининг энг юқори нуқтада ўзгартиришсиз сақлаб қолиниши мамлакат иқтисодига сезиларли тасир ўтказганини кузатиш мумкин. Ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) доир маълумотлар пасайиш суръатини тақдим этиб, прогноздан ёмон чиқди. Бундан ташқари, инфляция аввалги ойга қараганда пасайиши кузатилаётган бир пайтда ишсизлар сони кескин ўсиши фоиз ставкасининг салбий таъсири иқтисодиётда кенгайиб бораётганига ишора беради. Бироқ бозор иштирокчиларининг оптимистик қарашлари ва ФЗТ раисининг вазиятга бошқа нуқтадан қараши молия бозорларида тебранишлар юзага келишига сабаб бўляпти. Шундан келиб чиққан ҳолда, инвестор ва трейдерларга эҳтиёт чораларини кўриб қўйиш тавсия этилади.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 17 июндан 21 июнгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.  

Мавзуга оид