Донецк областида ишлаётган сапёрлар ва Харкив ўққа тутилиши оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 850-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россиянинг Харкив бўйлаб 22 июн куни кундузи йўллаган зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши яраланди.
- ДХРдагилар Украина қуролли кучлари томонидан йўлланган зарба туфайли уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, Белгород областида ҳам бир қурбон бор.
- 22 июнга ўтар кечаси Россия Запорижжя ва Лвив областларида энергетика инфратузилмалари объектлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади.
- Ивано-Франковск ўққа тутилиши оқибатида Нефт ва газ миллий техника университети корпуси шикастланди.
- Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен мамлакатУкраинага етказиш учун Patriot тизимининг етишмаётган қисмларини тўплагани ҳақида эълон қилди.
- Словакия ҳукумати Украинага қирувчилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб беришга қарор қилган олдинги ҳукуматнинг ҳаракатларини текширишни талаб қилди.
- Пентагон Украина қуролли кучларига Америка қуролларидан Россиянинг барча чегарадош ҳудудлари бўйлаб зарбалар йўллашга рухсат берган.
- ЕИ ва Украина ўртасидаги аъзолик бўйича расмий музокаралар 25 июн куни старт олади.
- Краснодар ўлкасида украин дронлари ҳужуми оқибатида қозонхона ходими ҳалок бўлди.
Кун воқеаси. Харкив шаҳри ўққа тутилиши
Украина қўшини Россия армиясининг Харкив атрофидаги юришини тўхтатишга эришган бўлса-да, шаҳар мунтазам равишда Россия қуролли кучлари томонидан ракета ва артиллерия зарбаларига дучор бўлиши давом этмоқда. Бундай ҳужумларнинг навбатдагиси 22 июн куни кундузи рўй берди. Харкив расмийларига кўра, шаҳарга тўртта бошқарилувчи авиабомба ташланган. Улардан бири беш қаватли уй устига тушган. Бошқа фуқаролик инфратузилма объектлари ҳам шикастланган — жамоат транспорти бекати, дўконлар, аҳоли яшамайдиган бошқа бинолар. Уч киши ҳалок бўлиб, 56 киши яраланган. Бомбалардан бирининг қулаши автомобил видеорегистратори орқали ёзиб олинган.
Донецк областида кундалик ҳаёт
Донецк области бу ёзда РФ қуролли кучларининг ёппасига юриш амалиётлари ўтказаётган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Россия қўшини Украина қуролли кучлари мудофаасини бир вақтнинг ўзида фронтнинг бир неча участкасида — Часив Яр ваТорецк атрофида, Курахово йўналишида ҳамда Авдийивка атрофидаги ҳудудларда ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, РФ қўшини бостириб келаётган ҳудудларда ҳаёт давом этмоқда.
Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университетининг Ҳарбий институтида битирув кечаси
Донецк области Селидово шаҳри ўққа тутилишида ҳалок бўлганлар
Селидовода Россия авиазарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган, дея маълум қилган маҳаллий расмийлар. Хабар қилишларича, турар жой қурилмаси зарба ҳудудида қолган: бир неча беш қаватли уйлар, хусусий турар жойлар ва автомобил шикастланган.
Селидово сўнгги ҳафталарда мунтазам равишда Россия армияси томонидан ўққа тутилмоқда. Шаҳар Россия фаол юриш қилишга интилаётган Авдийивка фронтидан бир неча километр масофада жойлашган.
Украина қуролли кучлари Серебрянск ўрмонида ҳимояланмоқда
РФ қуролли кучлари 2022 йил баҳорида Луҳанск областидаги Креминна шаҳрини эгаллаб олганидан кейин унинг атрофидаги Серебрянск ўрмонзорлари устидан ҳам назорат ўрнатишга ҳаракат бошлаган. Ҳудуд учун жанглар шу вақтга қадар турли интенсивликда давом этмоқда.
Украина қуролли кучларининг фронтнинг мазкур участкасида жанг қилаётган бўлинмалари қаторида Миллий гвардиянинг 1-алоҳида топшириқли оператив бригадаси ҳам бор. Бригада оғир зирҳли техникалар ва артиллерия билан қуролланган.
Донецк областидаги украин сапёрлари
Уруш Украинани дунёнинг энг миналаштирилган мамлакатига айлантирди. Миналар ва кичик портловчи қурилмалар Украина ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган — ва миналардан тозалаш ишларига ўнлаб йиллар кетади. Қуйида Украина қуролли кучларининг 93-бригадаси сапёрлари Донецк областидаги ҳудудларда қандай иш олиб бораётгани кўрсатилган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024