Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди
Самарқанд ва Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Ш.Н. “Гўзалкент” МФЙ ҳудудидаги нотурар жойнинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 1280 кг истеъмолга яроқсиз ёғ, 110 кг чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро М.М. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан жами 100 литр қўлбола ёғ, 29 кг чигит, 1 дона электр двигатель, жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
20:56 / 20.10.2024