Kun.uz'нинг 4 нафар журналисти энг яхшилар қаторида тақдирланди
АОКА ва Журналистлар уюшмаси эълон қилган “Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал” танловида Kun.uz мухбирлари Зуҳра Абдуҳалимова, Шокир Шарипов, Мадина Очилова ва Нормуҳаммадали Абдураҳмонов совриндорлар қаторидан жой олди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал” танловининг ғолиб ва совриндорларини эълон қилди.
Президент қарорига асосан ташкил этилган танлов юзасидан жорий йилнинг 1-чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаштирилган.
Жамоатчилик овози ва ҳакамлар ҳайъатининг баҳолашлари натижасида 4 та йўналишда (телеканаллар, радиоканаллар, веб-сайтлар, газета ва журналлар) ғолиблар аниқланди.
“Веб-сайтларда эълон қилинган материаллар” йўналишида Kun.uz мухбирлари Зуҳра Абдуҳалимова ва Шокир Шарипов мос равишда 2– ва 3-ўринларни эгаллашди. Бу йўналишда 1-ўринга Oyina.uz сайти бош муҳаррири Инобат Аҳатова муносиб деб топилди.
Бундан ташқари, Kun.uz мухбирлари Мадина Очилова ва Нормуҳаммадали Абдураҳмонов рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.
Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар қуйидагича миқдорларда: 1-ўринга 50 БҲМ (17 млн сўм), 2-ўринга 40 БҲМ (13,6 млн сўм), 3-ўринга 30 БҲМ (10,2 млн сўм) маблағ билан тақдирланди.
Рағбатлантирувчи ўринлар эгалари эса 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Мукофотларни 27 июн – Матбуот ва ОАВ ходимлари кунида АОКА бош директори Асаджон Хўжаев топширди.
Шунингдек, куни кеча президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони асосида, касб байрами муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланган, хусусан Kun.uz бош муҳаррири Дилшод Абдуқодиров “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
23:13 / 17.07.2024