Путин ҳарбий кемаларни ракета зарбаларидан ҳимоялашни талаб қилди
Россия президенти Владимир Путин ҳарбийлардан мамлакат ҳарбий-денгиз флоти кемаларини узоқ масофага учувчи ракеталар ҳужумидан ҳимоялашни талаб қилди.
«Флотимизни, олис денгиздаги ҳарбий-денгиз базаларимизни ҳам эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоялаш керак», деган Путин кемасозлик бўйича ўтказилган йиғилишда. Россия президенти бу учун соҳага хатарларни, хусусан, дрон хавфини масофадан аниқлайдиган тизимни тезроқ жорий қилиш кераклигини айтди.
Путин Россия Мудофаа вазирлигидан ҳарбий-денгиз флотини узоқ йиллик ривожлантириш концепцияси бўйича ҳисобот тақдим этишни талаб қилди. «Айнан мана шу база асосида яқин ва узоқ муддатли режалар тузиш, ишлаб чиқарувчиларга талаблар қўйиш, илм-фан йўналишини аниқлаб олиш керак», деди у.
Маълумот учун, май ойида Украина Қуролли кучлари Севастополга учта АҚШда ишлаб чиқарилган ATACMS узоқ масофага учувчи ракетаси билан ҳужум қилишди. Бу ҳужум натижасида Қора денгиз флотига тегишли «Циклон» ракета кемаси йўқ қилинган. Бу Қримдаги «Калибр» ракетасини олиб юрувчи охирги рус кемаси эди.
Ҳозирда флотдаги кўплаб кемалар Украинанинг эҳтимолий ҳужумлари сабаб узоқроққа олиб кетилган. Уруш бошидан буён Украина русларнинг 20 тадан ортиқ ракета кемаларини йўқ қилган. Хусусан, улар орасида энг йириги бўлган «Москва» крейсерини ҳам. Украинага босқинга қадар Қора денгиздаги Россия флотида 70 тадан ортиқ ракета кемалари бўлган.
Мавзуга оид
23:17 / 15.11.2024
Россияда «ўлик жонлар»ни урушга юборган «военкомат» ходимлари қўлга олинди
23:13 / 15.11.2024
Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қилмоқда
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
20:48 / 15.11.2024