FT: АҚШ ва Исроил Украинага Patriot тизимлари етказиб беришни муҳокама қилмоқда
Financial Times манбаларига кўра, келишув катта эҳтимол билан Исроилдан АҚШга, у ердан эса Украинага Patriot тизимларини юборишни назарда тутади.
АҚШ, Исроил ва Украина Киевга саккизтагача Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 27 июн, пайшанба куни Financial Times газетаси музокаралар боришидан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, келишув ҳали якунлангани йўқ, лекин катта эҳтимол билан у Исроил Patriot’ларни аввал АҚШга, у ердан эса Украинага жўнатишини назарда тутади. Музокаралар уч мамлакат вазирлари ва бошқа юқори мартабали амалдорлари даражасида олиб борилмоқда.
FT эслатганидек, апрел ойида Исроил ҳукумати 30 йиллик тарихга эга саккизта Patriot батареясини фойдаланишдан чиқариб, уларни янада илғор тизимларга алмаштиришни билдирган. Бироқ, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати билан зиддият кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкинлиги фонида бу батареялар ҳали хизматдан олиб ташланмаган.
Киевда камида тўртта Patriot тизими мавжуд
Ҳозирда Украинада камида тўртта Patriot тизими мавжуд бўлиб, улар АҚШ ва Германия томонидан етказиб берилган, дея қайд этади газета. Янги таъминотлар бўлса, мамлакатнинг мудофаа қобилияти сезиларли даражада мустаҳкамланади. Айни вақтда Исроилнинг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича музокараларда иштирок этиши унинг Россия билан муносабатларида ўзгаришлар юз беришидан дарак бериши мумкин.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба FT’га берган интервюсида Киев «қўшимча Patriot тизимларини олиш учун дунёнинг турли мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтди. Бироқ у АҚШ ва Исроил иштирокидаги музокараларни тасдиқламади.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, Украина расмийлари Patriot топширилиши бўйича америкалик расмийлар, жумладан, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва АҚШ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан билан ҳам, бевосита Исроил вакиллари билан ҳам алоқада.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024