Жаҳон | 18:03 / 30.06.2024
14590
8 дақиқада ўқилади

Днипро ва Волнянскка ракета зарбалари берилди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 857-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Беларус ҳукумати Украина билан чегарада «кескинлик ўсгани» ҳақида хабар берди. Украина мамлакат қуролли кучлари Беларус учун таҳдид солмаётгани, аксинча, таҳдид Минск томондан бўлаётганини маълум қилган.
  • Курск областида украинлар дрони турар жойга ҳужум қилган, деб хабар қилди губернатор вазифасини бажарувчи. Беш киши ҳалок бўлган.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши киритилган қатор чекловларни Беларусга ҳам татбиқ этди — санкцияларни айланиб ўтишга халал бериш учун.
  • Асирлар алмашуви доирасида қрим-татар халқи мажлиси раиси ўринбосари Наримон Жалол Украинага қайтди, у аннексия қилинган Қримда 17 ёшли муддатни ўтаётганди.
  • Россия мудофаа вазирлиги Донецк областида Торецк шаҳри яқинидаги Шуми посёлкаси эгаллангани ҳақида хабар берди.
  • Халқаро валюта фонди Украинага 2,2 миллиард доллар ажратди.

Днипро ўққа тутилиши

Россия қўшини 28 июн куни кечқурун Днипро бўйлаб ракета зарбаси йўллади, деб хабар қилган 28 июн куни кечқурун Днипропетровск области раҳбари Сергей Лисак. Ўққа тутиш натижасида тўққиз қаватли уй шикастланган — унинг бир неча қаватидаги уйлар вайрон бўлган. Украина ҳукумати хабар қилишича, 29 июн куни ҳолатига кўра бир киши ҳалок бўлиб, 12 киши жароҳатланган (улардан бир нафари ёш бола), беш киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Харобалар остидан икки киши чиқариб олинган.

Кўп қаватли уйдаги квартиралардан бири тўлиқ вайрон бўлган — унда яшовчилар бу вақтда бошқа жойда бўлгани учун омон қолишган. Олександр ва Олга кийим сотиб олиш учун савдо марказига боришган ва сигнализация ишлаб кетгани учун уйга қайтишган. «Хотиним савдо марказида сотиб олган кийимлар… Бори шу, бошқа ҳеч нарса йўқ», — деган журналистларга Олександр ва тунни Олганинг қариндошлариникида ўтказишга тўғри келишини айтган.

Днипроликлар Россия зарбасидан шикастланган тўққиз қаватли бинога қараб турибди
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарув ишлари
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси келган жойда ишлаётган қутқарувчилар
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA

Запорижжя области бўйлаб ракета зарбаси

29 июн куни Россия армияси Украинанинг Запорижжя области Волнянск шаҳрига ҳужум қилди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров шаҳар ўққа тутилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлганини маълум қилган, қурбонлардан уч нафари болалар. Украина ички ишлар вазирлиги 30 июн куни 38 киши яралангани ҳақида хабар қилган. Жароҳатланганлардан 12 нафари шифохонага ётқизилган. «Тиббиёт ходимлари олти нафар [жабрланувчининг] ҳолатини оғир деб баҳолашмоқда. Ётқизилганларда осколка жароҳатлари, контузия, синиш, травматик ампутация қайд этилган, — дея ёзган Федоров ўз телеграм-каналида. — Яраланганлар орасида ҳомиладор аёл ва тўққиз бола бор». 30 июн куни Запорижжя областида мотам куни эълон қилинди.

Волнянскда ракета тушишидан ҳосил бўлган ўра
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Ракета тушган жойдаги украиналик қутқарувчилардан бири
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Ўққа тутилган жой яқинида устига адёл ташлаб қўйилган жасад
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Ҳудуд Россия томонидан ўққа тутилиши оқибатида шикастланган озиқ-овқат дўкони
Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси қурбонларидан бири. Унинг ёнида ёниб кетган мотоцикл
Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Вовчанск атрофидаги FPV-дронлари пилотлари 

Харкив области Вовчанск шаҳри атрофидаги дронлар. Ўрмондаги олдинги позиция 42-артиллерия бригадаси жангчилари томонидан эгалланган. Бўлинма дронлар орқали портловчи қурилмалар ташлаш орқали россияликларнинг Харкив томон юришини тўхтатишда ёрдам кўрсатмоқда
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
42-артиллерия бригадасининг FPV дронлари отряди аскарлари ҳужум учун нишон кутмоқда
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Портловчи қурилмалар ўрнатилган FPV-дронлар тўлқинини кучайтириш учун фойдаланиладиган DJI Enterprise дрони
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
42-артиллерия бригадасининг 30 ёшли аскари Олег портловчи қурилма ўрнатилган дронни ҳавога кўтармоқда
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви

Украинага аннексия қилинган Қрим, ўзини ўзи эълон қилган «ДХР» ҳамда Беларусда қамалган ўнлаб фуқаролар қайтишди. Президент Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу одамлар Ватикан воситачилигида асирликдан озод этилган. Ватанга қайтганлар орасида қрим-татар халқи мажлиси раиси ўринбосари Наримон Жалол ҳам бор. 2022 йил сентябрида аннексия қилинган Қрим суди уни газ қувурига диверсия уюштиришда айблаб, 17 йил муддатга қамаганди. 

Украина грек-католик черкови руҳонийлари Богдан Галета ва Ивана Левицкийни ҳам қайтарган. Улар босқиннинг илк даврида россияликлар томонидан оккупация қилинган ҳудудларда қолишган, 2022 йил ноябрида уларни Бердянскда қўлга олишган ва ноқонуний қурол сақлашда айблашганди.

Наримон Жалол (марказда) Киев аэропорти
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Руҳоний Богдан Галета Киев аэропортида дўсти билан гаплашмоқда. Галета 2022 йил оккупация қилинган Бердянскдаги ибодатхонада қўлга олинганди
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Россия асирлигидан қайтган Украина фуқаролари
Украина мудофаа вазирлиги матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETA
Ҳорливк бадиий санъат музейи катта илмий ходими Елена Пех қизи билан видеоалоқа орқали гаплашмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Донецк атрофидаги украин ҳарбийлари

РФ қуролли кучлари Донецк областида Авдийивка томондан (бу шаҳар Донецкдан 15 километр ғарбда жойлашган) юриш қилишда давом этмоқда. 20 июн куни Россия қўшини Бахмут яқинидаги Часив Яр шаҳридаги гарнизонни ҳамда ундан жанубдаги Торецк шаҳри таъминоти олиб бориладиган трассадан етти километр масофада эди. Катта эҳтимол билан, РОссия қўмондонлигининг асосий мақсади ушбу ҳудудни қуршовга олиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, РФ қуролли кучлари Авдийивкадан ғарбдаги яна бир неча қишлоқни эгаллаган: Сокол, Яснобродовка, Новопокровске ва Новоалександровка. Авдийивкадан жануброқда Россиянинг Курахово шаҳри томон юриши давом этмоқда — бу Украина қуролли кучларининг Донецк области жанубидаги фронти учун логистик маркази ҳисобланади.

Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк области Покровск райони. Украиналик ҳарбий хизматчи бошпанада дам олмоқда
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбий тушлик тайёрламоқда. Уларнинг бошпанаси фронт линияси яқинида жойлашган
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик аскар «Град» баравар ўт очиш реактив тизими ёнида
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк шаҳри Киров районидаги Бирюзова кўчасида 91-сонли ўрта мактабнинг украинлар зарбасидан кейинги кўриниши
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Мактаб биносида зарба оқибатларини бартара этаётган аёллар
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia

 

 

 

 

Мавзуга оид