Фан-техника | 15:51 / 01.07.2024
7036
2 дақиқада ўқилади

GPT-4o билан ишлайдиган илк ақлли кўзойнак тақдим этилди

Ақлли кўзойнаклар чиқаришга ихтисослашган Solos компанияси ўзининг янги маҳсулоти — AirGo Visionʼни намойиш этди. 

Фото: The Verge

Бу ChatGPT-4о сунъий идрокини қўллаб-қувватлайдиган дунёдаги илк ақлли кўзойнак ҳисобланади. Кўзойнак кичик камера билан жиҳозланган бўлиб, унинг ёрдамида суратга олиш, объектларни аниқлаш ва улар ҳақидаги турли саволларга сунъий идрок ёрдамида жавоб олиш мумкин.

Компания AirGo Vision бошқа сунъий идрок моделлари, хусусан, Google Gemini ва Anthropic Claude’ларни ҳам қўллаб-қувватлашини, унинг имкониятлари доимий равишда кенгайиб боришини қайд этди. У фойдаланувчига рухсат этилган исталган маълумотни топиб бера олади.

Фото: The Verge

Кўзойнакнинг яна бир устунлиги уни қисмларга бўлган ҳолда сақлаш, олиб юриш мумкин. Компания мижозларга қулай бўлиши учун кўзойнак бандларини ажраладиган ҳолатда ишлаб чиққан.

Ҳозирча ақлли кўзойнакнинг қачон ишлаб чиқариши маълум эмас. Шунингдек, нархи борасида ҳам маълумотлар йўқ. Бироқ айни дамда Solos’нинг камерасиз сотилаётган AirGo кўзойнаги нархи 250 долларни ташкил қилади.

Мавзуга оид