Жаҳон | 19:55 / 01.07.2024
21184
1 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди

Бунга собиқ UFC чемпионининг Россия солиқ идораларидан катта миқдорда қарзи борлиги сабаб сифатида келтирилган.

Фото: AP

Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг 297 миллион рубл қарзи сабаб, ҳисобрақамларини музлатди. Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар берди.

Федерал солиқ хизмати Нурмагомедовнинг бир нечта компаниясини ёпган. Бунга спортчининг расмий ҳужжатлардаги маълумотлари ишончсиз экани сабаб бўлган. Унинг банк ҳисоби хайрия фонди ҳисоби билан бирга блокланган.

Ўтган ойнинг охирида хавфсизлик кучлари "тезкор қидирув фаолияти" учун Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов номидаги ММА мактабида тинтув ўтказган эди. Бунга Махачқалъа ва Дербентдаги терактларни амалга оширишда айбланаётган шахснинг бу ерда машғулот ўтказгани сабаб сифатида келтирилганди.

Мавзуга оид