Жамият | 16:09 / 02.07.2024
2978
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Matiz электроскутерни уриб юборди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 1 июль куни соат 23:30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 22 ёшли Ж.П. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 35 ёшли А.Х. бошқарувидаги электроскутер транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид